Ibodat insonni shaxsiy kamolotga yetkazadi

Ибодатнинг шахсий камолотга сабаб эканининг изоҳи.
Инсон жисман кичик, заиф ва ожиз бўлиши билан бирга, ҳайвонотдан саналса-да,
жуда юксак бир руҳга эгадир;
ва жуда буюк бир истеъдодга моликдир;
ва беҳисоб даражада майллари бордир;
ва чексиз орзулар соҳибидир;
ва сон-саноқсиз фикрлари бордир;
ва ҳудудсиз шаҳват ва ғазаб сингари ҳис-туйғулари бордир;
ва шундай ажойиб бир табиати бордирки, гўё барча навлар ва оламларга мундарижа қилиб яратилгандек.
Мана бундай бир инсоннинг ул юксак руҳини кенгайтирадиган омил — ибодатдир.
Истеъдодларини очган — ибодатдир.
Майлларини саралаб поклаган — ибодатдир.
Орзуларини амалга оширган — ибодатдир.
Фикрларини кенгайтирган ва интизом остига олган — ибодатдир.
Шаҳвоний ва ғазабий ҳисларини ҳад остига олган — ибодатдир.
Зоҳирий ва ботиний аъзоларини ва туйғуларини кирлатган табиат ғуборларини кетказган — ибодатдир.
Инсоннинг тақдирида ёзилган камолотига етказган — ибодатдир.
Банда билан Маъбуд орасида энг юксак ва энг латиф бўлган нисбат — фақатгина ибодатдир.
Ҳа, инсон камолотининг энг юксаги, шу нисбат ва муносабатдир.

Post a Response