Imon nuri
Инсон имон нури ила аълойи иллиййинга чиқади – Жаннатга лойиқ бир қиймат олади. Ва куфр зулмати ила асфали софилинга тушади – Жаҳаннамга аҳл бўладиган бир вазиятга киради. Чунки имон инсонни Сониъи Зулжалолига боғлайди. Имон бир интисобдир. Шундай экан, инсон имон нури ила инсонда намоён бўлган Илоҳий санъат ва Раббоний исмларнинг нақшлари эътибори билан бир қиймат олади. Куфр эса ул боғлиқликни кесади. Ундай кесилиш натижасида Раббоний санъат яширинади. Қиймати ҳам фақатгина модда эътиборичалик бўлади. Модда эса, ҳам фони, ҳам зоила, ҳам муваққат бир ҳайвоний ҳаётдан иборат бўлгани учун қиймати ҳам йўқ ҳукмидадир.
***
Имон шундай бир нурки, у инсонни чароғон этади, устига битилган бутун Самадоний мактубларни ўқиттиради. Шунингдек, коинотни ҳам чароғон этади. Мозий ва келажак замонни зулумотдан қутқаради.
***
Имон – ҳам нурдир, ҳам қувватдир. Ҳа, ҳақиқий имонга эришган инсон бутун коинотга бас кела олади ва имоннинг қуввати ёрдамида ҳодiсалариинг тазйиқларидан халос бўла олади. “Таваккалту ъаллаллоҳ”, дейди, ҳаёт кемасида комил ишонч ила ҳодисаларнинг буюк тоғлар каби тўлқиилари ичида сайр этади. Бутун оғирликларини Қодири Мутлақнинг қудрат қўлига омонат топширади, роҳат ила дунёдан ўтади, барзоҳда истироҳат қилади. Сўнгра абадий саодатга кириш учун жаннат сари уча олади. Йўқса, таваккул қилмаса, бу дунёнинг оғирликлари уни учмоғига эмас, балки асфали софилинга тортади. Демак, имон тавҳидни, тавҳид таслимни, таслим таваккулни, таваккул эса, икки дунё саодатини келтириб чиқаради.
***
Имон инсонни инсон этади. Балки инсонни султон этади. Шундай экан, инсоннинг асл вазифаси имон ва дуодир. Куфр эса инсонни ғоятда ожиз бир жонивор ҳайвон этади.