Foniy sevgi va haqiqiy sevgi

Сен дейсан: “Менинг таомларга, нафсимга, рафиқамга, ота-онамга, фарзандларимга, аҳбобимга, авлиёга, асфиёга, гўзал нарсаларга, баҳорга, дунёга алоқали айри-айри муҳаббатларим, агар улар Қуръон амр этган тарзда бўлса, натижалари, фойдалари қандай бўлади?”

Ал-жавоб:’ Ҳамма натижаларини баён этиш учун катта бир китоб битмак лозимдир. Ҳозирча фақат қисқагина бир-икки натижага ишорат этилади. Аввало, дунёдаги нақд натижалари баён қилинади. Сўнгра охиратда тазоҳур бўладиган натижалари зикр этилади. Яъни:
Соби
қан баён қилинганидек… аҳли ғафлат ва аҳли дунёники каби ва нафс учун бўлган муҳаббатларнинг дунёда балолари, аламлари, машаққатлари кўпдир. Сафолари, лаззатлари, роҳатлари оздир. Масалан, шафқат, ожизлик туфайли, аламли бир мусибат бўлади. Муҳаббат, фироқ туфайли, балоли бир куйиш бўлади. Лаззат, завол жиҳатидан, заҳарли бир шарбат бўлади. Охиратда эса, Жаноби Ҳақ учун бўлмаганидан, ё фойдасиздир ва ё, агар ҳаромга кирилган бўлса, азобдир…

Савол: Анбиё ва Авлиёга муҳаббат қандай фойдасиз қолади?

Ал-жавоб: Аҳли таслиснинг Исо алайҳиссаломга ва рофизийларнинг Ҳазрати Али розияллоҳу анҳуга муҳаббатлари фойдасиз қолгани каби…
Агар у му
ҳаббатлар Қуръон иршод этган тарзда ва Жаноби Ҳақ учун ва муҳаббати Раҳмон номидан бўлса, унда ҳам дунёда, ҳам охиратда гўзал натижалари бордир.

Дунёда: лазиз таомларга, гўзал меваларга муҳаббатинг аламсиз бир неъмат ва айни шукр бир лаззатдир.

Нафсингга муҳаббат эса: унга ачиниш, тарбия этиш, зарарли ҳавасотдан ман қилишдир. У вақт нафс сенга миниб олмайди, сени ҳавосига асир этмайди. Балки сен нафсингга минасан. Уни ҳавога эмас, ҳидоятга етаклайсан.
Рафи
қаи ҳаётингга муҳаббатинг: модомики ҳусни сийрат ва маъдани шафқат ва ҳадияи раҳмат эканлиги устига бино этилган бўлса, рафиқангга самимий муҳаббат ва марҳамат кўрсатсанг, у ҳам сенга жиддий ҳурмат ва муҳаббат кўрсатади. Иккингиз кексайганингиз сари у ҳол зиёдалашади. масъудона ҳаёт кечирасан. Йўқса, муҳаббатинг ҳусни суратга асосланса ва нафсоний бўлса, ундай муҳаббат тезда бузилади. Ҳусни муошаратни (гўзал туйғуларни) ҳам бузади.

Падар ва волидага муҳаббатинг: Жаноби Ҳақ учун бўлганидан, ҳам бир ибодатдир, ҳам улар кексайганларида ҳурмат ва муҳаббатни зиёдалаштирасан. Энг олий бир ҳис ила, энг мардона бир ҳурмат ила умрларининг узайишини жиддий орзу қилиб, бақоларига дуо этиш, “то булар туфайли янада кўпроқ савоб қозонаман”, дея самимий ҳурмат-ла уларнинг қўлларини ўпиш улвий бир лаззати руҳоний олишдир. Акс ҳолда, уларга муҳаббатинг нафсоний, дунё эътибори-ла бўлса, улар кексайганларида ва сенга юк бўладиган бир ҳолатга тушганларида, энг суфлий ва энг олчоқ бир ҳис ила уларнинг борликларини ёқтирмаслик – сабаби ҳаётинг бўлмиш у муҳтарам зотларнинг ўлимларини орзу этишдек ваҳший, кадарли, руҳий бир аламдир.

Фарзандларингга муҳаббат эса: Жаноби Ҳақ сенинг назоратинг остига ва тарбиянгга омонат қилиб берган севимли, унсиятли у махлуқларга муҳаббат саодатли бир муҳаббатдир, бир неъматдир. На мусибатлари-ла ортиқча алам чекасан, на ўлимлари-ла маъюсона фарёд этасан. Собиқан айтиб ўтилганидек, уларнинг Холиқлари ҳам Ҳакийм, ҳам Роҳийм бўлганидан: “Улар учун ўлим бир саодатдир”, дейсан. Уларни сенга берган Зотнинг ўзингга ҳам раҳмати борлигини ўйлайсан, фироқ-айрилиқ аламидан қутуласан.

Аҳбобларга муҳаббатинг эса: модомики Лиллоҳ учундир, у аҳбобларнинг фироқ-айрилиқлари, ҳатто ўлимлари ҳам у дўстлигингизга ва ухувватингизга монеъ бўлмагани учун у маънавий муҳаббат ва руҳоний боғлиқликдан истифода этасан. Ва мулоқот лаззати доимий бўлади. Лиллоҳ учун бўлмаса, бир кунлик мулоқот лаззати юз кунлик фироқ аламини келтириб чиқаради.(Лиллоҳ учун бир сония мулоқат бир йилга тенгдир. Дунё учун бўлса, бир йили бир сониядир.)

Анбиё ва Авлиёга муҳаббатинг эса: Аҳли ғафлатга қоронғу ва ваҳшатгоҳ бўлиб кўринган олами барзоҳ (қабр олами) сенга у нуронийларнинг вужудлари-ла танаввур этган манзилгоҳлари суратида кўрингани учун у оламга боришдан қўрқиш ва даҳшатга тушиш эмас, балки, билъакс, мойиллик ва иштиёқ ҳиссини беради; ҳаёти дунёвиянинг лаззатини қочирмайди. Йўқса, уларга муҳаббат аҳли маданият инсонларининг машҳурларига муҳаббат хилидан бўлса, у комил инсонларнинг фано ва заволларини ва мозий деб аталган мозори акбарда чиришларини- ўйлаш билан шундоқ ҳам аламли ҳаётингга бир кадарни ҳам илова этади. Яъни, “Шундай комилларни чиритган мозорга мен ҳам киражагим“, дея ўйлайди. Мозористонга қўрқувли бир назар билан боқади. “Оҳ!” чекади. Аввалги назарда эса, жисм либосини мозийга ташлаб, ўзлари истиқболнинг кутиш хонаси бўлмиш барзоҳ олами(қабр олами) да камоли роҳат-ла иқомат қилаётганларини ўйлайди, мозористонга унсияткорона боқади.
Ҳам, гўзал нарсаларга муҳаббатинг: Модомики Сонеълари учундир, “На гўзал ясалганлар!” тарзида экан, у муҳаббатинг бир лазиз тафаккур бўлгани ҳолда, ҳуснпараст, жамолпараст завқингнинг назарини янада юксак, янада муқаддас ва минглар дафъа янада гўзал жамол мартабаларининг дафиналарига йўл очади, қарайди. Чунки назарни у гўзал осордан афъоли Илоҳийянинг гўзаллигига кўчиради. Ундан асмонинг гўзаллигига, ундан сифотнинг гўзаллигига, ундан Зоти Зулжалолнинг жамоли бемисолига нисбатан қалбга йўл очади. Хуллас, бу муҳаббат шу суратда-бўлса, ҳам лаззатдир, ҳам ибодатдир ва ҳам тафаккурдир.

Ёшликка муҳаббатинг эса: Модомики Жаноби Ҳақнинг гўзал бир неъмати экани жиҳатидан севгансан, албатта, уни (ёшликни) ибодатда сарф этасан, сафохатда димиқтириб ўлдирмайсан. Шундай экан, у ёшлик чоғингда қозонганинг ибодатлар у фоний ёшликнинг боқий меваларидир. Сен кексайганинг сари ёшликнинг яхшиликлари бўлмиш боқий меваларини қўлга киритган ҳолда, ёшликнинг зарарларидан, тошқинликларидан қутуласан. Ҳам кексаликда ибодатга янада зиёда лаёқат қозонганингни ўйлайсан. Беш-ўн йиллик ёшлик лаззатларига муқобил, аҳли ғафлат каби, эллик ёшда “Эй воҳ, ёшлигим кетди!” дея таассуф этиб, ёшликка йиғламайсан. Ўшандайлардан бири:
“Кошки ёшлигим бир кунга
қайтса эди, кексалик менинг бошимга нелар келтирганини шикоят қилароқ хабар берар эдим” деган.
Ба
ҳор каби зийнатли машҳарларга (манзара) муҳаббат эса: Модомики санъати Илоҳийяни тамоша қилиш эътибори иладир, демак у баҳорнинг кетиши билан томоша лаззати зоил бўлмайди. Чунки баҳорнинг порлоқ бир мактуб каби маъноларини ҳар доим томоша қилаверишинг мумкин. Сенинг ҳаёлинг ва вақт, иккиси ҳам кино пардалари каби, у томоша лаззатини сен учун давом эттирадилар, шу билан бирга, у баҳорнинг маъноларини, гўзалликларини сенга янгилаб турадилар. Ўшанда муҳаббатинг афсусли, аламли, муваққат бўлмайди, лаззатли, сафоли бўлади.

Дунёга муҳаббатинг эса: Модомики Жаноби Ҳақнинг номидандир, у вақт дунёнинг даҳшатли мавжудоти сенга улфат бир ўртоқ ҳукмига кечади. Мазрааи охират жиҳати-ла севганинг учун ҳар нарсасида охиратга фойда берадиган бир сармоя, бир самара олишинг мумкин. На мусибатлари сенга даҳшат беради, на завол ва фаноси сенга сиқинти беради. Камоли роҳат-ла у меҳмонхонада муддати иқоматингни кечирасан. Йўқса, дунёни аҳли ғафлат каби севсанг, сенга юз дафъа сўйлаганмизки: сиқинтили, эзувчи, димиқтирувчи, фанога маҳкум, натижасиз бир муҳаббат ичида бўғилиб ўтиб кетасан.

Хуллас, баъзи маҳбубларингга Қуръон иршод этган тарзда муҳаббат қўйган вақтингда, ҳар бирида юзлаб латоифлар борки, биз бу ерда юздан биринигина кўрсатдик. У муҳаббатинг Қуръон кўрсатган йўлда бўлмаса, юзлаб зарарлари борки, бу ерда унинг ҳам юздан бир зараригагина ишорат этдик.

Post a Response